
Вефтнор ®
Умумий тавсифи:
Шира, трипс, колорадо қўнғизи ва бошқа зараркунандалардан узоқ муддатли ва ишончли ҳимоя!
Сўрувчи кемирувчи зараркунандаларга қарши хлорникотиниллар синфига мансуб системали таъсир этувчи инсектитсид.
Таъсир этувчи моддаси: Имидаклоприд 35% (350gr/L).
Препарат шакли: Суспенсия консентрати.
Хавфлилик даражаси: III –синфига оид (ўртача хавфли бирикма).
Қадоғи: 200мл
- Категория
- Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари
- Тури
- Инсектитсид
- Ишлаб чиқарувчи
- Koruma Tarim
- Экинлар
- Помидор, Бодринг, Бақлажон, Картошка, Пиёз, Лавлаги, Узум, Олма, Шафтоли, Буғдой, Пахта
- Етиштириш
- Иссиқхона
- Штрих-код
- 2900100027502
Етказиб бериш
- Тезкор курер (Тошкент) · фақат Тошкент шаҳриbugun · 35 000 сўм
- BTS — эшиккача1–3 kun · 28 000 сўм
- EMU курер1–2 kun · 34 000 сўм
- Омбордан олиб кетишkelishiladi · бепул
Тавсиф
Умумий тавсифи:
Шира, трипс, колорадо қўнғизи ва бошқа зараркунандалардан узоқ муддатли ва ишончли ҳимоя!
Сўрувчи кемирувчи зараркунандаларга қарши хлорникотиниллар синфига мансуб системали таъсир этувчи инсектитсид.
Таъсир этувчи моддаси: Имидаклоприд 35% (350gr/L).
Препарат шакли: Суспенсия консентрати.
Хавфлилик даражаси: III –синфига оид (ўртача хавфли бирикма).
Қадоғи: 200мл
Қўлланилиши:
Ҳашаротларга юқори самарали контактли ва системали таъсир этувчи инсектитсид. Шира, қандалалар, тут парвонаси, колорадо қўнғизи, трипс, визилдоқ қўнғиз, ғовакловчи пашша, қалқондорлар, мевахўралар, баргўрар қуртлар, тунламлар, чигирткасимонлар, симқуртларга қарши самарали курашади.
Афзалликлари:
- Узоқ муддат давомида ўз таъсир кучини сақлаб қолади (20 кунгача).
- Ҳаво ҳарорати юқори даража бўлганда ҳам зараркунандаларга қарши таъсирини давомийлиги камаймайди.
- Ёмғир ёққанда ҳам ювилиб кетмайди, қуёш нури таъсирида кам парчаланади.
- Гектарига 0.2-0.4 литр ҳисобида қўлланилади.
- Зараркунандаларга системали таъсир кўрсатади.
- Зараркунандаларга пуркашдан ташқари тупроқ орқали илдиздан юбориб зараркунандаларга қарши ишлатиш мумкин.
Қўллаш муддати:
Препарат экинларнинг фаол ўсув даврида зараркунандалар ривожланишининг бошланғич фазасида қўлланилса, юқори самара беради. Препаратни экин турларига қараб 2-4 марта 15 кун оралатиб қўллаш мумкин.
Таъсир қилиш механизми:
Ҳашаротларга бевосита ва озуқа орқали таъсир этиб ҳалок қилади, шу билан бирга, марказий нерв системасини фалаж қилиб, озиқланишдан қолдиради ва ҳалок бўлади. Қўлланилганидан кейин йўмғир ёққанда ҳам ювилиб кетмайди ва қуёш нури таъсирида кам парчаланади. Тавсия этилган меъёрларда ишлатилиши, ўсимликларга салбий таъсир этмайди.
Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:
Иш бошландан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меёрдалиги ва бир гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади. Ишчи эритмани пуркашда ишлов берилаётган юзага ишчи суюқликнинг бир текис тақсимланишига эришиш лозим. Бакни ярми сув билан тўлдирилади ва препаратнинг аниқ миқдори қўшилади. Ишчи эритма сарфи гектарига 400-500 литрга тенг.
Препарат самарадорлиги:
Инсектитсид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, зараркунандаларнинг экинларга келтирган зарарини олдини олиш ҳисобига, инсектитсид қўлланилмаган майдонда нисбатан 35% гача ҳосилдорлик ошиши мумкин.
Хавфсизлик чоралари:
Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.
Препарат 0°C дан юқори ва +30°C дан паст бўлган ҳароратда пеститсидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак. Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос бўлмаган шароитларда сақланиши ва нўтоғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания маъсул эмас.
Сарф Меъёри ва қўллаш тартиби:
| Экин Тури | Зараркунандалар | Сарф Меъёри л/га | Қўллаш муддати | Теримгача қўллаш муддати (кун) | Мавсумда неча маротаба қўлланиши |
| Ғўза | Ширалар, трипслар | 0,3-0,4 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Яйлов | Чигирткасимонлар | 0,4-0,5 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Ғўза | Қандалалар | 0,3 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади |
30 |
2 |
| Картошка | Колорадо қўнғизи | 0.5 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Тут | Тут парвонаси | 0.3 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Буғдой | Ширалар, трипслар, шилимшиқ қурт, ҳасва | 0.4 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Тамаки | Ширалар | 0.15 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Пиёз | Трипс | 0.15 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Олма | Қон бити, қалқондорлар | 0.5 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Помидор, Бодринг | Оққанот, Ширалар, трипс | 0.5 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |



