
Мостар ®
Умумий тавсифи:
Сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга қарши қўлланиладиган инсектитсид. Ўсимликларга тизимли таъсир этиб, баргнинг орқа қисмида жойлашган ҳашаротлар личинкаларига ҳам таъсир кўрсатади.
Таркиби: Асетамиприд 200g/kg
Препарат шакли: Намланувчи кукун
Қадоқ: 100гр
Афзалликлари:
Ғовакловчи ҳашаротларга қарши юқори самарадорликка эга.
Узоқ муддат ўз таъсир кучини сақлаб туради.
Об-ҳаво шароитлари препаратнинг самарасига таъсир қилмайди.
Кам сарф меъёрида қўлланилади.
Қўлланилгандан 1 соатдан бошлаб яққол самара сезила бошлайди.
- Категория
- Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари
- Тури
- Инсектитсид
- Экинлар
- Помидор, Бодринг, Бақлажон, Картошка, Лавлаги, Тарвуз, Олма, Шафтоли, Буғдой, Пахта
- Етиштириш
- Иссиқхона
- Штрих-код
- 2900100027489
Етказиб бериш
- Тезкор курер (Тошкент) · фақат Тошкент шаҳриbugun · 35 000 сўм
- BTS — эшиккача1–3 kun · 28 000 сўм
- EMU курер1–2 kun · 34 000 сўм
- Омбордан олиб кетишkelishiladi · бепул
Тавсиф
Умумий тавсифи:
Сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга қарши қўлланиладиган инсектитсид!
Шакли: сувли асосдаги Намланувчи кукун.
Таъсир этувчи моддаси: 200 г/кг Асетампирид.
Хавфсизлилик даражаси: III – синфига оид (0'ртача хавфли).
Қадоғи: 100гр ҳажмдаги идишларда.
Қўлланилиши:
Ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидаги шира, трипс ва кўсак қуртларига, тут парвонаси, колорадо қўнғизи ва бошқа зараркунандаларга қарши қўлланиладиган неоникотиноидлар гуруҳига мансуб, ўсимликларга системали таъсир этиш хусусиятига эган бўлган инсектитсид. Препарат экинларни фаол ўсув даврида, зараркунандаларни ривожланишини бошланғич даврида қўлланилса юқори самара беради. Препаратни экин турларига қараб 2-3 марта 10-15 кун оралатиб қўллаш мумкин.
Афзалликлари:
- Ғовакловчи ҳашаротларга қарши юқори самарадорликка эга.
- Узоқ муддат ўз таъсири кучини сақлаб туради.
- Об-ҳаво шароитлари препаратнинг самарадорлигига таъсир қилмайди.
- Кам сарф меъёрларида қўлланилади.
- Қўлланилгандан 1 соатдан бошлаб яққол самара кўрила бошлайди.
- Фойдали ҳашаротлар учун ҳам зарарли.
Таъсир қилиш механизми:
Ўсимликларга системали таъсир этиш хусусиятига эга бўлиб, баргнинг орқа қисмига жойлашган ғовакловчи ҳашаротлар личинкаларига ҳам фаол таъсир кўрсатади. Зараркунанданинг тури, атроф-муҳит ва сар меъёрларига боғлиқ ҳолда препарат 14-25 кунгача таъсир кучини сақлаб қолиши мумкин. Препаратни қўлланилгандан кейин 1 соатдан сўнг самарасини кўриш мумкин. Препарат +18 С +28 С ҳароратда қўлланилса, юқори самара беради.
Бошқа препаратлар билан қўлланилиши:
Бошқа препаратлар билан биргаликда қўллаш мумкин.
Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:
Иш бошланфан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади. Ишчи эритмани пуркашда ишлов берилаётган юзага ишчи суюқликнинг бир текис тақсимланишига эришиш лозим. Бакни ярми сув билан тўлдирилади ва препаратнинг аниқ миқдори қўшилади. Ишчи эритма сарфи гектарига 400-500 литр ишлатилади.
Препарат самарадорлиги:
Инсектитсид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, зараркунандаларнинг экинларга келтирган зарарини олдини олиш ҳисобига, гербитсид қўлланилмаган майдонда нисбатан 20-30% гача ҳосил қўшилиши мумкин.
Хавфсизлик чоралари:
Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.
Препарат 0°C дан юқори ва +30°C дан паст бўлган ҳароратда пеститсидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак. Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос бўлмаган шароитларда сақланиши ва нўтоғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания маъсул эмас.
Сарф Меъёри ва қўллаш тартиби:
| Экин Тури | Зараркунандалар | Сарф Меъёри л/га | Қўллаш муддати | Ҳосил йиғишгача қанча қолганда ишлов тугалланади (кун) | Мавсумда неча маротаба қўлланиши |
| Иссиқхонадаги помидор | Оққанот, Ширалар | 0,3 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
|
Картошка |
Колорадо қўнғизи | 0,02-0,05 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Ғўза | Ширалар | 0.15-0.2 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади |
30 |
2 |



