Ўзбекча
MERKEZ ANADOLUЯнгиМавжуд

Serwet ®

Таъсир Механизми:

Serwet® ишчи эритманинг сир таранглигини сезиларли пасайтиради, бу эса препаратларнинг барг юзасида бир текис тақсимланишига имкон беради (айниқса мумли, ғуборли ёки тукли баргларда). Шу билан бирга, ўзига хос формуласи ёрдамида ишчи эритма ишлов берилган барг юзасидан оқиб тушмайди. Ёш барглар кутикуласига салбий таъсир кўрсатмаслиги Serwetning яна бир ўзига хос афзаллигидир, бу эса препаратни қўллашда фитотоксикликни бутунлай бартараф этиш имконини беради.

Таъсир қилувчи модда: Гептаметил трисилоксан (220g/l), кополимер-намлагич (780g/l).

Препарат шакли: Эмулсия консентрати.

Қадоқланиши: 1Л

Категория
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари
Тури
Бошқалар
Қадоқ
1 litr
Ишлаб чиқарувчи
MERKEZ ANADOLU
Экинлар
Маккажўхори
Штрих-код
2900100025492
318 000 сўм
1 litr
АИъдан сўраш

Етказиб бериш

  • Тезкор курер (Тошкент) · фақат Тошкент шаҳриbugun · 35 000 сўм
  • BTS — эшиккача1–3 kun · 28 000 сўм
  • EMU курер1–2 kun · 34 000 сўм
  • Омбордан олиб кетишkelishiladi · бепул

Тавсиф

Таъсир Механизми:

Serwet ишчи эритманинг сир таранглигини сезиларли пасайтиради, бу эса препаратларнинг барг юзасида бир текис тақсимланишига имкон беради (айниқса мумли, ғуборли ёки тукли баргларда). Шу билан бирга, ўзига хос формуласи ёрдамида ишчи эритма ишлов берилган барг юзасидан оқиб тушмайди. Ёш барглар кутикуласига салбий таъсир кўрсатмаслиги Спурнинг яна бир ўзига хос афзаллигидир, бу эса препаратни қўллашда фитотоксикликни бутунлай бартараф этиш имконини беради.

Таъсир қилувчи модда: Гептаметил трисилоксан (220g/l), кополимер-намлагич (780g/l).

Препарат шакли: Эмулсия консентрати.

Қадоқланиши: 1Л

Қўлланилиши:

Serwet пеститсидлар билан қопланиш майдонини 20-30% га оширади. Бу препаратнинг максимал самарадорлик учун айнан зарур бўлган вақтда барг юзасида бўлишини таъминлайди. Бу айниқса контактли таъсирга фунгитсидлар билан биргаликда қўлланилганда яққол сезилади. Спур инсектисидлар билан биргаликда қўлланилганда ҳам жуда самаралидир.

Афзалликлари:

  • Фунгитсид, инсектитсид ва гербитсидларнинг самарадорлигини оширади.
  • Препаратни барг юзасида қолишини сезиларли оширади, айниқса кучли тукланган ва мум ғуборли баргларда.
  • Фитотоксиклик кузатилмайди, маҳсулот таркибида заҳарли компонентлар мавжуд эмас.
  • Ишчи эритма, сарф меъёрини 20-25% камайтириш имконини беради.
  • Бак аралашмаларида пеститсидлар билан яхши аралашади.
  • Пеститсидлар билан бирга бак аралашмаларида қўлланилганда, ўсимлик учун фитотоксиклик даражаси ортмайди.
  • Ишчи эритманинг сарф меъёрини камайтиришга ва пуркагични бир марта тўлдиргандан каттароқ майдонлардга ишлов беришга имкон яратади.
  • Ўсимликларнинг дори етиб бориши қийин бўлган жойларига ҳам кириб, препаратларнинг зараркунанда, касалликлар ва бегона ўтларга қарши самарасини оширади.

Кимёвий таъсир даври: Serwet билан бак аралашмасида қўлланиладиган пеститсидларнинг кимёвий таъсир даври билан белгиланади.

Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошландан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меёрдалиги ва бир гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади. Ишчи эритмани пуркашда ишлов берилаётган юзага ишчи суюқликнинг бир текис тақсимланишига эришиш лозим. Бакни ярми сув билан тўлдирилади ва препаратнинг аниқ миқдори қўшилади. Ишчи эритма сарфи гектарига 400-500 литрга тенг.

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.

Хавфсизлик чоралари:

Препарат 0°C дан юқори ва +30°C дан паст бўлган ҳароратда пеститсидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак. Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос бўлмаган шароитларда сақланиши ва нўтоғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания маъсул эмас.

Сарф Меъёри ва қўллаш тартиби:

Экин Тури

Пеститсид тури

Сарф Меъёри Л/га

Эслатма

Донли экинлар, маккажўхори ва сабзавот экинлари

Контактли фунгитсидлар;

Контактли гербитсидлар;

Контактли инсектитсидлар;

0,025%-0,05% (максимум 0,1 л/га)

Сув сарфи: 100-300 л/га. Serwetning юқори сарф меъёри ўсумлик юзасини қоплаш ва унинг ичига киришини яхшилаш учун тавсия этилади.

Ситемали фунгитсидлар;

Ситемали гербитсидлар;

Системали инсектитсидлар;

Ўсишни бошқарувчи биостимулаторлар;

Ўгитлар;

0,1% (максимум 0,1 л/га)

Боғ ва Токзорлар

Контактли фунгитсидлар;

Контактли инсектитсидлар;

0,05%-0,1% (максимум 0,4 л/га)

Сув сарфи: 400-800 л/га. Serwetning юқори сарф меъёри ўсумлик юзасини қоплаш ва унинг ичига киришини яхшилаш учун тавсия этилади.

Ситемали фунгитсидлар;

Системали инсектитсидлар;

Ўхшаш маҳсулотлар