Биз ҳақимизда
Ҳурматли Мижоз,
AGROHOUSE компаниясининг расмий веб-саҳифасига хуш келибсиз!
AGROHOUSE компанияси Марказий Осиё давлатларининг (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон) қишлоқ хўжалиги бозорларида юқори сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб берувчи етакчи компаниялардан биридир.
AGROHOUSE компанияси ташкил топган вақтидан бошлаб мижозларига юқори сифатли маҳсулотларни таклиф қилиш ва мижозларини тўлиқ хизмат билан қўллаб-қувватлашни ўзига мақсад қилиб қўйган. AGROHOUSE компаниясининг асосий вазифаси – имконият даражасида, мижозларига энг яхши йўл билан хизмат қилиш, ҳамкорларимиз билан ўзаро манфаатли, ишончли ва узоқ муддатли муносабатларни тузиш ва сақлаб қолиш ва компанияга даҳлдор бўлган барча томонлар учун энг яхши имкониятларни тақдим этишдан иборатдир.
Сифат ва профессионал хизмат ҳар доим AGROHOUSE компанияси учун бизнеснинг асосий қирраларидан бири ҳисобланган, шунинг учун ҳам, AGROHOUSE компанияси импорт қилишда, биринчи навбатда, Европаъда ишлаб чиқарилган юқори сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини (сабзавот ва гул уруғлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ўғитлар ва озуқалар, қишлоқ хўжалиги анжомлари ва техникаси) танлаб олади ва Ўзбекистон, Қозоғистон ва Марказий Осийўнинг бошқа мамлакатлари қишлоқ хўжалиги бозорларида таклиф қилади.
AGROHOUSE компанияси ўзининг эксклюзив ҳамкорлари тармоғи билан фахрланади. Ҳозирги кунда ҳамкорларимиз орасида ENZA ZADEN (Gollandiya, сабзавот уруғлари), TAKII SEEDS Yevropa (Gollandiya, сабзавот уруғлари), MAISADOUR SEMENCES (Fransiya, маккажўхори уруғлари), FELDSAATEN FREUDENBERGER (Germaniya, чим уруъглари), COMPO EXPERT ва COMPO CONSUMER (Germnaiya, комплекс ўғитлар), EUROSOLIDS (Gollandiya, комплекс ўғитлар), MERKEZ ANADOLU (Turkiya, ўғитлар), KORUMA TARIM (Turkiya, кимёвий ҳимоя воситалари), MITSUI CHEMICALS (Yaponiya, кимёвий ҳимоя воситалари), HUSQVARNA (Shvetsiya, анжомлар ва ускуналар), GARDENA (Germaniya, анжомлар ва ускуналар), DUE BUOI (Italiya, боғдорчилик ускуналари), TFA-DOSTMANN (Germaniya, анжомлар ва ускуналар), ARS (Yaponia, боғдорчилик ускуналари), BADILLI (Turkiya, ускуналар), JACTO (Yaponia, ускуналар), BIOBEST (Belgiya, чанглатувчи арилар ва биологик экин ҳимоя воситалари), каби Европанинг илғор компаниялари ўрин олади.
AGROHOUSE компанияси ўзининг асосий бозорларида яхши ташкил этилган мижозлар тармоғига эга ва компания ўз мижозлари билан самарали ва ишончли муносабатлар олиб боришга интилади. Шунинг учун ҳам AGROHOUSE компанияси ўз диққатини мижозларига ҳар доим профессионал даражада хизмат кўрсатишга ва малакали агротехник маслаҳатлар беришга қаратади.
AGROHOUSE компанияси нафақат юқори сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини маҳаллий бозорларга етказиб беради, балки компаниямиз янги маҳсулотларни маҳаллий бозорларда таклиф қилишдан олдин бу маҳсулотларни маҳаллий шароитларда синовлардан ўтказиш билан ҳам шуғулланади. Бундан ташқари, AGROHOUSE компанияси ҳамкорларини маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ҳисоботлар тайёрлаш, янги маҳсулотларни давлат ташкилотларида рўйхатдан ўтказиш, маҳсулотларни реклама қилиш, тренинглар ташкиллаштириш билан ҳамда ҳамкорларнинг Марказий Осиё мамлакатларига қиладиган иш ташрифлари давомида уларни профессионал даражада қўллаб-қувватлаш билан ҳам шуғулланади. Булардан ташқари, AGROHOUSE компанияси маҳаллий бозорларидаги мижозлари учун мунтазам равишда семинарлар, маҳсулотлар тақдимоти ва очиқ дала кунларини уюштиради.
AGROHOUSE компаниясининг асосий мақсадлари бу – Марказий Осиё бозорларидаги мижозларга юқори сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб берувчи ва мижозларга тўлиқ хизмат кўрсатувчи компания бўлиш, келажакда узоқ муддатли ва барқарор бизнесни давомий қилиш мақсадида доимий изланишда бўлиш, ва ўзининг мижозлари, ҳамкорлари ва ходимлари учун қадриятларни яратишдир.
AGROHOUSE компанияси таклиф қиладиган маҳсулотларини харид қилиш учун AGROHOUSE компаниясининг Тошкент вилоятида жойлашган ихтисослашган савдо дўконига ташриф буюришингиз ва AGROHOUSE компаниясининг савдо агентлари ва ҳамкорлари билан боғланишингиз мумкин. AGROHOUSE компаниясининг тажрибали мутахассислари Сизга керакли маълумотларни ва маслаҳатларни тақдим қилишда ва сизни қизиқтираётган маҳсулотларни танлашда ёрдам беришади.
AGROHOUSE жамоаси Сизга ва Сизнинг ишларингизга муваффақият ва фаровонлик тилайди!