Ўзбекча

Хизматлар

Агро-Консалтинг

Бизнинг хизматларимизнинг негизи – бизнинг кўп йиллик тажрибамизга асосланиб мижозларимизга агрономик ва агротехник тавсия ва маслаҳатлар бериш имкониятимиз ҳисобланади. Биз мижозларимизга нафақат маҳсулот танлашда савдодан олдин тавсия ва маслаҳат берамиз, балки савдодан кейин ҳам мижозларимизга экинлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича узлуксиз тавсия ва маслаҳатлар бериб туриш хизматини таклиф қиламиз. Мижозларимизнинг талабига кўра, бизнинг тажрибали агрономларимиз мижозларимизнинг иссиқхонада ёки очиқ далада эккан экинларини бориб кўришади ва бир неча кузатувлардан кейин экиннинг ўсиши бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини ва тавсияларини беришади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бизнинг агро-консалтинг хизматларимиз қуйидаги йўналишларни тақдим этади:
• Скрининг ва экиннинг ўсишини кузатиш ва таҳлил қилиш
• Экиннинг яхши ўсиши учун зарур бўлган озуқалар, ўғитлар ва микроэлементлар бўйича тавсиялар бериш
• Ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар бериш ва ҳимоя қилиш воситаларини танлашда кўмаклашиш
• Тупроқнинг турли кўрсаткичларини (pH, EC, намлик, шўрлик, ва ҳоказоларни) ўлчаш ва тупроқ сифатини яхшилаш бўйича тавсиялар бериш.

Лекин мижозларимиз шуни ҳам инобатга олишлари керакки, бизнинг агрономларимиз ва AGROHOUSE компанияси ходимлари томонидан бериладиган ва маҳсулотларнинг сифатига ва якуний натижаларига алоқадор бўлган маълумотлар, тавсия ва маслаҳатлар авваламбор бизнинг тажрибамиз, синовларимиз ва шу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилари томонидан махсус намунани танлаб махсус шароитларда ўтказилган тестларга асосланади. Кўп ҳолларда якуний натижаларга қуйидаги омиллар таъсир қилади: экин экиш жойи, экин етиштиришдан олдинги ва экин етиштириш давомидаги шароитлар, маҳсулотларни сақлаш шароитлари, иқлим, тупроқ, ўсимликларни ҳимоя қилиш усуллари ва ҳоказо. Шунинг учун ҳам, мижозларимиз маҳсулотларимизнинг уларнинг турли мақсадларига ва шароитларига мувофиқлигини ўзлари олдиндан аниқлашлари керак.

Маҳсулот синовлари

Бизнинг асосий хизматларимиздан яна бири бу – янги маҳсулотларни маҳаллий бозорларда таклиф қилишдан олдин бу маҳсулотларни маҳаллий шароитларда синовлардан ўтказишдир. Бу ўз навбатида янги маҳсулотларнинг бизнинг маҳаллий шароитларимизга мувофиқлигини, сифатини ва чидамлилигини текшириш учун катта аҳамиятга эга.

Биз одатда, маҳсулот синовларини турли стресс шароитларида, иссиқхона муҳитида ва очиқ дала шароитида ўтказамиз. Бизнинг тажрибали агротехник мутахассисларимиз синовдан ўтказилаётган маҳсулотлар фаолиятини диққат билан кузатиб борадилар ва шундан сўнг синовлар натижаларини қайд қиладилар. Биз синовлар тугагандан сўнг ҳамкорларимиз билан биргаликда маҳсулотларнинг яхши натижалар кўрсатишини таъминлаш учун энг оптимал ечим излашга киришамиз. Шундай қилиб, маҳсулот синови бизнинг маҳаллий бозорлар учун мос келадиган маҳсулотларни танлашдаги яхши бошланиш нуқтаси эканлигини исботлаган.

Тадбирлар ва семинарлар

Биз мунтазам равишда турли хил тадбирларни ташкиллаштириб турамиз, шулар жумласидан, семинарларни, маҳсулот тақдимотларини ёки очиқ дала кунларини мисол сифатида келтириш мумкин. Биз бу тадбирларга мижозларимизни, ҳамкорларимизни ва бошқа меҳмонларни таклиф қилиб турамиз.

Бизнинг тадбирлар қатнашчиларимизга нафақат, янги маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни, технологик ўзгаришларни, қишлоқ хўжалиги бозорларидаги тренд ва тендентсиялар ҳақидаги маълумотларни тақдим қилишдан иборат бўлади, балки маҳсулот етиштиришда Европалик деҳқон ва фермерларнинг энг самарали тажрибалари ва амалиётлари бўйича тушунча беришни ҳам ўз ичига қамраб олади.

Биз баъзи махсус тадбирларимизга чет элдан ўз соҳасининг мутахассисларини таклиф қиламиз ва улар ўз навбатида билим ва тажрибаларини бизнинг маҳаллий деҳқон ва фермерларга тақдим қиладилар.

Маркетинг ва реклама

Бундан ташқари, биз турли хил маркетинг тадқиқотлари ўтказишда, ҳисоботлар тайёрлашда, янги маҳсулотларни давлат ташкилотларида рўйхатдан ўтказишда ва маҳсулотларни реклама қилишда тажрибага эгамиз.

Биз ҳамкорларимизни янги маҳсулотларини маҳаллий бозорда таниттириш, савдони рағбатлантириш ва реклама қилиш режасини тузишда қўллаб қувватлаймиз. Бу ўз навбатида янги маҳсулотнинг маҳаллий бозорларимиздаги рақобатбардошлигини ва савдосини оширади ва маҳсулотнинг бозордаги имиджини яратишда ёрдам беради. Бизнинг мижозларимиз билан бўлган яхши муносабатларимиз, янги маҳсулотларни мижозларимизга тўғридан-тўғри таклиф қилиш имкониятини беради ва бу маҳсулот брендига бўлган ишончнинг келиб чиқишини таъминлайди.