Ўзбекча

Агромаслаҳат

БОҒЛАРДА АГРОНОМ МАСЛАҲАТИ

Ҳаммага маълумки, Ўзбекистонда охирги йиллар давомида мевали боғлар сони ва улар эгаллаган майдонлар ортиб бормоқда. Ҳар йил минглаб гектар янги интенсив ва интенсив бўлмаган мева боғлари барпо этиляпти. Тобора кўпроқ фермерлар сифатли мева этказиб, уни нафақат ички бозор, балки бошқа мамлакатларга сотиш ниятида бел боғлаяпти. Бу жуда қувонарли ҳолат чунки илгари бу жуда ҳам муаммоли эди. Ҳар бир ишга билим ва тажриба билан ёндошмоқ лозим. Бундай ёндошув ишнинг сифатини ошириб унинг давомийлигини таъминлайди. Айниқса, банкдан ёки танишларидан катта қарз олиб ишини бошлаган фермер хато қилмасликка иложи борича ҳаракат қилиши лозим. Чунки, мевачиликдаги баъзи хатолар йиллаб ҳосил олмасликка ва натижада фермерни банкрот бўлишига сабаб бўлади. Бунга бир мисол, Паркентда 12 йилдан бери ҳосил бермаётган боғ эгаси бизга мурожаат қилиб, боғини кесиб ташламоқчилигини айтди. Холатни ўрганиш натижасида боғ ташкил қилинаётганда асосий навга чанглатувчи нав қўшиб экилмаганлиги маълум бўлди. Яъни, бир дона хато сабабли фермер 9 йиллик ҳосилдан айрилиб, йиллар давомида зарар кўриб келган. Агар бу боғни барпо этишда мутахассис жалб қилинганда эди бу каби холатларни осонгина бартараф қилса бўлар эди. Энг ачинарлиси, Ўзбекистонда бундай боғлар кам эмас.

Мева боғларига агротехник дастак бериш мақсадида AgroHouse фирмаси қошида Боғдорчилик бўлими очилди.

Компания мутахассислари мана бир неча йилдирки Ўзбекистоннинг боғбон фермерларига агрономик тавсияларини бериб келмоқдалар.

Агроҳоусе Боғдорчилик бўлими фермерларга қуйидаги хизматларни таклиф этади:

Тупроқ тахлили. Барпо этиладиган ёки мавжуд боғ тупроғининг pH ва EC кўрсатгичлари ҳамда унинг физикавий хусусиятлари мутахассисларимиз томонидан ўрганилади. Бундан ташқари заруратга қараб унинг кимёвий тахлили ҳам амалга оширилади. Бу каби тахлиллар ёрдамида мутахассислар боғдаги тупроқ хақида тўлиқ тасаввурга эга бўладилар.

Нав ва пайвандтаг танлаш. Мижознинг талаби ва истакларидан келиб чиқиб, шунингдек боғнинг иқлим шароитларини хисобга олган ҳолда, дарахт тури, нави ва пайвандтагни танлашда ёрдам берамиз. Буларни тўғри танлаш, келажакдаги меваларнинг сифатига, эрта ёки кеч хосилга киришига, экиш схемасига, ўсиш кучи ва давомийлигига, касаллик ва зараркунандалар, совуқ ва иссиққа, тупроқ шўрига чидамлилигига таъсир қилади.

Суғориш жадвали. Суғоришни меъёрида ва вақтида амалга ошириш дарахтларнинг ривожланишида катта аҳамиятга эга. Мутахассисларимиз бир қанча омилларни ҳисобга олган ҳолда суғориш жадвалини тузиб берадилар. Жадвалда дарахтлар қайси ойда қанчадан суғорилиши кўрсатилади.

Ўғитлаш дастури. Дарахтлар яхши ўсиб ривожланиши учун зарур бўлган макро ва микро элементларни ҳисобга олган холда ўғитлаш дастури тузилади. Бу дастур ҳам дарахт тури, нави, тупроқ таркиби каби муҳим омилларга қараб ўзгаради.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш дастури. Маълумки, ҳар бир дарахт турига оид кўпинча учрайдиган касаллик ва зараркунандалар мавжуд. Дастурда улар қачон пайдо бўлиши ва уларга қарши самарали ҳимоя усуллари ишлаб чиқилади. Бундан ташқари кайси пеститсид қанча меъёрда ва қай тарзда дарахтга қўлланилиши ҳақида батафсил маълумот берилади.

Мутахассис ташрифи. Мижоз билан келишилган холда мутахассис ташрифлари режаланади. Бу ташрифлар давомида мутахассис боғнинг холатини ўрганиб, қандай муаммо, касаллик ёки зараркунандалар пайдо бўлганлиги, суғориш ва бошқа агротехник тадбирлар хақида мижозга ҳисобот шаклида календар режа тайёрлаб беради. Бундан ташқари, мутахассисларимиз холис эксперт сифатида ҳам боғларга таклиф қилиниши мумкин.

Малака ошириш. AgroHouse ўз мижозлари учун йил давомида бир неча маротаба давомий равишда трейнинг ва семинарлар ташкил этиб боради. Бу семинарларда нафақат Ўзбекистонда кўзга кўринган юқори малакали, балки халқаро миқёсда иш олиб борадиган чет эллик мутахассислар ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Узоқдан маслаҳат. Ижтимоий тармоқлар ривожланиб бораётган бир даврда, компаниямиз бу қулайликлардан мижозларимизга агротехник ёрдам беришда самарали фойдаланяпти. Компаниямизнинг барчага таниқли бўлган Facebook, Инстагарам, Телеграм каби ижтимоий тармоқларида сахифа ва хисоблари мавжуд. Айниқса, телеграмдаги AgroHouse Боғдорчилик гурухи боғлардаги муаммоларга оид саволларга фаол равишда жавоб бериб келмоқда. Бундан ташқари, мевачилик хақида жуда кўп китобларга эга бўлган AgroHouse Кутубхонаси ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Юқорида айтиб ўтилганларга тааллуқли саволларингиз бўлса AgroHouse Боғдорчилик Бўлимига мурожаат қилинг.

Тел: (94) 777 4708 / (71) 209 6868 / (71) 209 6826 (Тошкент) / (97) 3654141 (Навои) / +7 727 3990011 (Қозоқистон)

эмаил: инфо@агро.ҳоусе