Қайтариш шартлари
Янгиланган: 5 окт 2026 · версия 1
Қайтариш ва алмаштириш Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади.
Сифатсиз ёки нотўғри маҳсулот
Қадоқ шикастланган, муддати ўтган ёки буюртмага мос келмайдиган маҳсулот етказилган бўлса — олган кунингиздан бошлаб 3 кун ичида мурожаат қилинг. Маҳсулот алмаштирилади ёки пули тўлиқ қайтарилади, етказиш харажати Сотувчи ҳисобидан.
Сифатли маҳсулот
- Уруғлар — завод қадоғи очилмаган бўлса, 14 кун ичида қайтарилади. Очилган қадоқдаги уруғ қайтарилмайди (униб чиқиш хусусияти сақлаш шароитига боғлиқ).
- Ўғитлар ва ҳимоя воситалари — герметик қадоғи очилмаган бўлса, 14 кун ичида қайтарилади. Очилган кимёвий воситалар хавфсизлик талабларига кўра қайтарилмайди.
- Анжомлар ва асбоблар — ишлатилмаган, тўлиқ комплект ва қадоғи билан 14 кун ичида қайтарилади.
- Тирик организмлар (тукли арилар, фойдали ҳашаротлар) қайтарилмайди.
Қандай мурожаат қилинади
Профил → «Буюртмаларим» ёки «Муаммолар» бўлими орқали, ёки телефон орқали. Буюртма рақами ва маҳсулот расмини юборинг.
Пулни қайтариш
Пул тўлов қилинган усулга 10 иш куни ичида қайтарилади. Банк томонидаги ўтказиш муддати тўлов тизимига боғлиқ.
Реквизитлар
- AgroHouse
- QFY Hasanboy, TKAY yoqasida, Toshkent viloyati
- +998 55 901-41-41, +998 93 541-41-41
- info@agro.house
- Иш вақти
- Du–Sha 9:00–18:00