
Syracusa ®
Умумий тавсифи:
Олмада қизил қон битига қарши ва узумда филлоксеранинг илдиз шаклларига қарши қўллаш учун системали таъсир этувчи инсектитсид.
Сўрувчи зараркунандаларга қарши неоникотинлар синфига мансуб системали таъсир этувчи инсектитсид.
Таъсир этувчи моддаси: Тиаметоксам 25% (250gr/L).
Препарат шакли: Суспенсия консентрати.
Хавфлилик даражаси: III –синфига оид (ўртача хавфли бирикма).
Қадоғи: 1Л
- Категория
- Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари
- Тури
- Инсектитсид
- Ишлаб чиқарувчи
- Koruma Tarim
- Экинлар
- Помидор, Бодринг, Бақлажон, Картошка, Карам, Лавлаги, Узум, Олма, Шафтоли, Дуккаклилар
- Штрих-код
- 2900100027496
Етказиб бериш
- Тезкор курер (Тошкент) · фақат Тошкент шаҳриbugun · 35 000 сўм
- BTS — эшиккача1–3 kun · 28 000 сўм
- EMU курер1–2 kun · 34 000 сўм
- Омбордан олиб кетишkelishiladi · бепул
Тавсиф
Умумий тавсифи:
Олмада қизил қон битига қарши ва узумда филлоксеранинг илдиз шаклларига қарши қўллаш учун системали таъсир этувчи инсектитсид.
Сўрувчи зараркунандаларга қарши неоникотинлар синфига мансуб системали таъсир этувчи инсектитсид.
Таъсир этувчи моддаси: Тиаметоксам 25% (250gr/L).
Препарат шакли: Суспенсия консентрати.
Хавфлилик даражаси: III –синфига оид (ўртача хавфли бирикма).
Қадоғи: 1Л
Қўлланилиши:
Syracusa инсектитсидининг таъсир этувчи моддаси, Тиаметоксам неоникотинлар кимёвий синфига мансуб бўлиб, уруғларни ишлов беришда кўп қўлланилади. Тиометоксам таъсир этиш механизми бўйича бошқа кирувчи препаратлар фосфорорганик, карбамат, перетроидли препаратлар ўрнини босувчи воситадир. Тиометоксам ўсимлик танасига бир маромда тарқалади ва доимий ҳаракатда бўлади, бу эса ўз навбатида барча сўрувчи зараркунандаларга қарш тез таъсир қилади.
Афзалликлари:
- Кўп турдаги сўрувчи зараркунандаларга самарали таъсир қилади.
- Ҳашаротларнинг озиқланишига тез барҳам беради.
- Ташқи муҳит шароитларига боғлиқ бўлмаган ҳолда самарадорлик (10°C дан 29°C гача ҳароратда самарали, қуйи намликда ҳам фаоллигини сақлайди, ёмғирга бардошли, 6-8 ҳафтагача давомли кимоявий самара).
- Ҳаво ҳарорати юқори даража бўлганда ҳам зараркунандаларга қарши таъсирини давомийлиги камаймайди.
- Ёмғир ёққанда ҳам ювилиб кетмайди, қуёш нури таъсирида кам парчаланади.
- Зараркунандаларга пуркашдан ташқари тупроқ орқали илдиздан ишлов бериб, зараркунандаларга қарши ишлатиш мумкин.
Қўллаш муддати:
Препарат экинларнинг фаол ўсув даврида зараркунандалар ривожланишининг бошланғич фазасида қўлланилса, юқори самара беради. Препаратни экин турларига қараб 2 марта 15 кун оралатиб қўллаш мумкин.
Таъсир қилиш механизми:
Ҳашаротларга бевосита ва озуқа орқали таъсир этиб ҳалок қилади, шу билан бирга, марказий нерв системасини фалаж қилиб, озиқланишдан қолдиради ва ҳалок бўлади. Қўлланилганидан кейин йўмғир ёққанда ҳам ювилиб кетмайди ва қуёш нури таъсирида кам парчаланади. Тавсия этилган меъёрларда ишлатилиши, ўсимликларга салбий таъсир этмайди.
Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:
Иш бошландан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меёрдалиги ва бир гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади. Ишчи эритмани пуркашда ишлов берилаётган юзага ишчи суюқликнинг бир текис тақсимланишига эришиш лозим. Бакни ярми сув билан тўлдирилади ва препаратнинг аниқ миқдори қўшилади. Ишчи эритма сарфи гектарига 400-500 литрга тенг.
Препарат самарадорлиги:
Инсектитсид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, зараркунандаларнинг экинларга келтирган зарарини олдини олиш ҳисобига, инсектитсид қўлланилмаган майдонда нисбатан 35% гача ҳосилдорлик ошиши мумкин.
Хавфсизлик чоралари:
Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.
Препарат 0°C дан юқори ва +30°C дан паст бўлган ҳароратда пеститсидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак. Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос бўлмаган шароитларда сақланиши ва нўтоғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания маъсул эмас.
Сарф Меъёри ва қўллаш тартиби:
|
Экин Тури |
Зараркунандалар |
Сарф Меъёри л/га |
Қўллаш муддати |
Теримгача қўллаш муддати (кун) |
Мавсумда неча маротаба қўлланиши |
|
Ғўза |
Гўза тунлами, оққанот, шира |
0,3-0,4 |
Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади |
30 |
2 |
|
Помидор |
Шира, оққанот, трипс, шира |
0,4-0,5 |
Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади |
30 |
2 |
|
Бақлажон |
Оққанот |
0,6 |
Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади |
30 |
2 |
|
Бодринг |
Оққанот |
0.6 |
Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади |
30 |
2 |
|
Шафтоли |
Шира |
0.6 |
Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади |
30 |
2 |
|
Балғари |
Оққанот |
0.6 |
Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади |
30 |
2 |
|
Олма |
Шира, олма мевахўри, баргўрар қуртлар |
0.6 |
Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади |
30 |
2 |



