
Назатем Топ ®
Умумий тавсифи:
Юқори ҳосилдорлик ва даромад гарови!
Ғалла ва шолининг вегетатсия даврида турли касалликлардан системали ҳимоялаш фунгитсиди.
Таъсир этувчи моддаси: Азоксистробин 200g/L+Difenokonazol 125g/L
Препарат шакли: Суспенсия консентрати.
Хавфлилик даражаси: III –синфига оид (ўртача хавфли бирикма).
Қадоғи: 1Л
- Категория
- Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари
- Тури
- Фунгитсид
- Ишлаб чиқарувчи
- Koruma Tarim
- Экинлар
- Помидор, Бодринг, Бақлажон, Картошка, Пиёз, Сабзи, Тарвуз, Қовун, Узум, Ситрус, Пахта, Шоли
- Штрих-код
- 2900100027526
Етказиб бериш
- Тезкор курер (Тошкент) · фақат Тошкент шаҳриbugun · 35 000 сўм
- BTS — эшиккача1–3 kun · 28 000 сўм
- EMU курер1–2 kun · 34 000 сўм
- Омбордан олиб кетишkelishiladi · бепул
Тавсиф
Умумий тавсифи:
Юқори ҳосилдорлик ва даромад гарови!
Ғалла ва шолининг вегетатсия даврида турли касалликлардан системали ҳимоялаш фунгитсиди.
Таъсир этувчи моддаси: Азоксистробин 200g/L+Difenokonazol 125g/L
Препарат шакли: Суспенсия консентрати.
Хавфлилик даражаси: III –синфига оид (ўртача хавфли бирикма).
Қадоғи: 1Л
Қўлланилиши:
Назатем Топни найчалаш бошланишидан то бошоқлашнинг якунланишигача қўллаш мумкин. Барча ҳолатларда ҳам профлактик ва даволовчи ҳусусиятини намоён қилади. Бошоқлар бошланиши байроқ барг кўринган вақтида қўллаш энг яхши натижа беради. Ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқилган тавсияномага қаътий мувофиқ қўлланилганда фитотоксиклик хавфи юзага келмайди.
Афзалликлари:
- Ғалла ва шолининг барча турдаги касалликларини эффектив назорат қила олади.
- Узоқ муддат давомида ўз таъсир кучини сақлаб қолади (20 кунгача).
- Ғалла бошоғидаги барча донларнинг тўлиқ пишиб етилишида иштирок этади.
- Ташқи таъсир ҳамда системали трансламинарлик ҳусусияти билан Назатем Топ -ун-шудринг, кулранг ва сариқ занг, пероноспороз, чиришлар, илдиз касалликлари, барг ва бошоқлар доғланиши касалликларидан ҳимоя қилишда ёрдам беради.
- Азоксистробин резистентлик келтириб чиқармайди.
- Назатем Топ найчаланиш бошланишидан то бошоқлаш фазаси якунигача бўлган даврда қўллаш мумкин. Барча ҳолатда ҳам давомли профилактик ва даволовчи хусусиятга эга.
- Ёмғир ёққанда ҳам ювилиб кетмайди, қуёш нури таъсирида кам парчаланади.
Қўллаш муддати:
Препарат экинларнинг фаол ўсув даврида замбуруғли касаллик ривожланишининг бошланғич фазасида қўлланилса, юқори самара беради. Препаратни экин турларига қараб 2-3 марта 15 кун оралатиб қўллаш мумкин.
Таъсир қилиш механизми:
Азоксистробин ўсимликнинг физиологик ҳолатини яхшилаш орқали, сув ва азотни эффектив сингиши ҳамда гармонал балансга эришган ҳолда вегетатсия даврини узайтиради. Азоксистробин ўсимлик баргидаги оғиз тешикчалар очилиб ёпилишини назорат қилишда ёрдам беради, бу эса қурғоқчилик вақтида CO2 (нафас олиши) яхшилаши ирқали ўсимликнинг яшаш шароитини енгиллаштиришга имкон туғдиради. Дифеноконазол эса ўсимлик танасида касаллик қўзиқоринларининг бирламчи стероллар биосинтези ҳужайра мембраналари ривожланиш даврини бузулиши орқали, барча ривожланиш босқичларида қарши таъсир кўрсатади.
Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:
Иш бошландан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меёрдалиги ва бир гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади. Ишчи эритмани пуркашда ишлов берилаётган юзага ишчи суюқликнинг бир текис тақсимланишига эришиш лозим. Бакни ярми сув билан тўлдирилади ва препаратнинг аниқ миқдори қўшилади. Ишчи эритма сарфи гектарига 400-500 литрга тенг.
Препарат самарадорлиги:
Фунгитсид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, касалликларрнинг экинларга келтирган зарарини олдини олиш ҳисобига, инсектитсид қўлланилмаган майдонда нисбатан 35% гача ҳосилдорлик ошиши мумкин.
Хавфсизлик чоралари:
Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.
Препарат 0°C дан юқори ва +30°C дан паст бўлган ҳароратда пеститсидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак. Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос бўлмаган шароитларда сақланиши ва нўтоғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания маъсул эмас.
Сарф Меъёри ва қўллаш тартиби:
| Экин Тури | Касалликлар | Сарф Меъёри л/га | Қўллаш муддати | Теримгача қўллаш муддати (кун) | Мавсумда неча маротаба қўлланиши |
| Узумзор | Милдю, ун-шудринг | 0.6-0.7 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Тарвуз/Қовун | Ун-шудринг | 0.6-0.7 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Бодринг | Ун-шудринг | 0.6-0.7 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Нок | Калмараз | 0.6-0.7 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Бақлажон | Ун-шудринг | 0.6-0.7 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Картошка |
Алтернариоз, фитофтороз, макроспориоз, ризоктониоз |
0.6-0.7 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Сабзи | Алтернариоз, серкоспороз, ун-шудринг | 0.6-0.7 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Помидор | Фитофтороз, септориоз, алтернариоз, кладоспориоз, ун-шудринг | 0.6-0.7 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Пиёз | Пероноспороз, алтернариоз, фузариоз | 0.6-0.7 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 30 | 2 |
| Шоли | Пирикуляриоз, гелминтоспороз, серкоспороз, ризоктониоз, фузариоз | 0,5-0,6 | Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади | 40 | 2 |



