Ўзбекча
Mitsui ChemicalsЯнгиМавжуд

Kocide 2000®

Умумий тавсифи:

Қишлоқ хўжалигида ўсимликларни кўпгина замбуруғли ва бактерияли касалликлардан ҳимояловчи замонавий фунгитсид.

Таъсир этувчи моддаси: Гидрокисд миси 350g/kg + Ион миси 188g/kg.

Препарат шакли: Сувда эрувчи гранулалар.

Хавфлилик даражаси: III –синфига оид (ўртача хавфли бирикма).

Кимёвий синфи: Ноорганик фунгитсидлар.

Қадоғи: 5кг

Категория
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари
Тури
Фунгитсид
Ишлаб чиқарувчи
Mitsui Chemicals
Экинлар
Помидор, Бодринг, Картошка, Пиёз, Карам, Узум, Олма, Ўрик, Шафтоли, Ситрус
Етиштириш
Иссиқхона
Штрих-код
2900100030427
257 000 сўм
АИъдан сўраш

Етказиб бериш

  • Тезкор курер (Тошкент) · фақат Тошкент шаҳриbugun · 35 000 сўм
  • BTS — эшиккача1–3 kun · 28 000 сўм
  • EMU курер1–2 kun · 34 000 сўм
  • Омбордан олиб кетишkelishiladi · бепул

Тавсиф

Умумий тавсифи:

Қишлоқ хўжалигида ўсимликларни кўпгина замбуруғли ва бактерияли касалликлардан ҳимояловчи замонавий фунгитсид.

Таъсир этувчи моддаси: Гидрокисд миси 350g/kg + Ион миси 188g/kg.

Препарат шакли: Сувда эрувчи гранулалар.

Хавфлилик даражаси: III –синфига оид (ўртача хавфли бирикма).

Кимёвий синфи: Ноорганик фунгитсидлар.

Қадоғи: 1кг

Қўлланилиши:

Касалликни об ҳаво шароитларига қараб даволаш 7-14 кундан сўнг такрорлаш керак. Kocide 2000 картошка ва очиқ ердаги помидорда фитофтороз ва алтернариозга, пиёзда переноспорозга, олмада калмараз, монилиоз ва бактериал куйишга, узумда милдю ва кулранг чиришга қарши юқори даражадаги самарадорликга эга.

Афзалликлари:

  • Кам сарф меъёр туфайли, қўллаш осон.
  • Сувда тез ва осон эрийди.
  • кўпикланиш ҳусусияти паст.
  • Эритма узоқ вақт барқарор ҳолатда туради.
  • Бак аралашмаларида қўшила олиши.
  • Ҳаво ҳарорати юқори даража бўлганда ҳам зараркунандаларга қарши таъсирини давомийлиги камаймайди.
  • Экин ўсишинининг ҳамма босқичларларида қўллаш мумкин.
  • Ёмғир сувларида ювилиб кетмайди.
  • Экинларга ҳеч қандай зарар етиқизмайди (фитотоксик эмас).

Қўллаш муддати:

Препарат экинларнинг фаол ўсув даврида касалликлар ривожланишининг бошланғич фазасида қўлланилса, юқори самара беради. Препаратни экин турларига қараб 2-3 марта 15 кун оралатиб қўллаш мумкин.

Таъсир қилиш механизми:

Kocide 2000 - бу мис асосли контактли таъсир этувчи фунгитсид бўлиб, экинларнинг кенг спектрига калмараз, доғланишлар, фитофтороз, алтернариоз, антракноз, ва бошқа касалликларга қарши ҳимоя профлактик таъсирини таъминлайди. Kocide 2000 бактеритсид таъсири билан ҳам ажралиб туради, бактериал доғланишга қарши самарали. Kocide 2000 ҳимоя қатлами ҳосил қилиб, патогеннинг ўсимликка киришига йўл қўймайди. Миснинг металл кристалчалари ишлов берилган барг юзасига ёпишиб қолади, унга сув тушганда миснинг икки валентли ионлари чиқади ва улар мақсадли патогенларга қарши фаол ҳисобланади. Ишлов берилган юзага тегганда миснинг икки валентли ионлари спора ва бактерияларга тез ютилади ва қачонки ҳужайра ичида токсик консентратсия ҳосил бўлгач, инфексия жатаёни барҳам топади.

Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошландан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меёрдалиги ва бир гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади. Ишчи эритмани пуркашда ишлов берилаётган юзага ишчи суюқликнинг бир текис тақсимланишига эришиш лозим. Бакни ярми сув билан тўлдирилади ва препаратнинг аниқ миқдори қўшилади. Ишчи эритма сарфи гектарига 400-500 литрга тенг.

Препарат самарадорлиги:

Фунгтисид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, зараркунандаларнинг экинларга келтирган зарарини олдини олиш ҳисобига, фунгитсид қўлланилмаган майдонда нисбатан 35% гача ҳосилдорлик ошиши мумкин.

Хавфсизлик чоралари:

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.

Препарат 0°C дан юқори ва +30°C дан паст бўлган ҳароратда пеститсидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак. Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос бўлмаган шароитларда сақланиши ва нўтоғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания маъсул эмас.

Сарф Меъёри ва қўллаш тартиби:

Экин Тури Зараркунандалар Сарф Меъёри л/га Қўллаш муддати Теримгача қўллаш муддати (кун) Мавсумда неча маротаба қўлланиши
Помидор

Фитофтороз, алтернариоз, септориоз, бактериал куйиш, кулранг чириш

1.5-2.0 Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 12 2
Олма, Нок

Бактериал куйиш, калмараз, монолиоз

2.5-3.0 Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 12 2
Узум

Кулранг чириш, милдю, антракноз

2.5 Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 12 2
Шафтоли

Баргларнинг буралиши, монолиоз, клястероспориоз

2.0-2.5 Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 12 2
Пиёз

Переноспороз, бактериоз

2.0-2.5 Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 12 2
Бодринг

Переноспороз, бектериоз

1.5-2.0 Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 12 2
Картошка

Фитофтороз, алтернариоз

1.5-2.0 Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 12 2

Ўхшаш маҳсулотлар