Ўзбекча
Koruma TarimЯнгиМавжуд

Борйспил ®

Умумий тавсифи:

Борйспил 035 с.к -уруғларга экиш олди ишлов бериш учун фунгитсид, маккажўхори, кунгабоқар, ва ғўзанинг қуриб қолишини келтириб чиқарадиган уруғ ва тупроқ орқали юқувчи касалликларни назорат қилиш учун қўлланилади, бунда фойдали микроорганизмларга салбий таъсир кўрсатмайди.

Таъсир этувчи моддаси: Флудоиоксонил 25g/L+Metalaksil М 10g/L

Препарат шакли: Суспенсия консентрати.

Хавфлилик даражаси: III –синфига оид (ўртача хавфли бирикма).

Қадоғи: 0.5Л

Категория
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари
Тури
Фунгитсид
Ишлаб чиқарувчи
Koruma Tarim
Экинлар
Помидор, Бодринг, Қалампир, Картошка, Лавлаги, Қулупнай, Маккажўхори, Пахта, Дуккаклилар
Етиштириш
Иссиқхона
Штрих-код
2900100027557
113 000 сўм
АИъдан сўраш

Етказиб бериш

  • Тезкор курер (Тошкент) · фақат Тошкент шаҳриbugun · 35 000 сўм
  • BTS — эшиккача1–3 kun · 28 000 сўм
  • EMU курер1–2 kun · 34 000 сўм
  • Омбордан олиб кетишkelishiladi · бепул

Тавсиф

Умумий тавсифи:

Борйспил 035 с.к -уруғларга экиш олди ишлов бериш учун фунгитсид, маккажўхори, кунгабоқар, ва ғўзанинг қуриб қолишини келтириб чиқарадиган уруғ ва тупроқ орқали юқувчи касалликларни назорат қилиш учун қўлланилади, бунда фойдали микроорганизмларга салбий таъсир кўрсатмайди.

Таъсир этувчи моддаси: Флудоиоксонил 25g/L+Metalaksil М 10g/L

Препарат шакли: Суспенсия консентрати.

Хавфлилик даражаси: III –синфига оид (ўртача хавфли бирикма).

Қадоғи: 0.5Л

Қўлланилиши:

Уруғларни дориловчи ускунадан фойдаланган ҳолда, сув билан суюлтирилган препарат қўлланилади. Воситанинг кимоёвий таъсир даври 3-4 ҳафтагача.

Афзалликлари:

  • Узоқ муддат давомида ўз таъсир кучини сақлаб қолади (20 кунгача).
  • Флудиоксонил контактли таъсири туфайли ўсимликларни илдиз чиришидан ҳимоя қилади.
  • Металаксил системали таъсири туфайли ўсимликларни кулранг чиришдан ҳимоя қилади.
  • Ҳаво ҳарорати юқори даража бўлганда ҳам зараркунандаларга қарши таъсирини давомийлиги камаймайди.
  • Ёмғир ёққанда ҳам ювилиб кетмайди, қуёш нури таъсирида кам парчаланади.
  • Сарф меъёри кам (сақлаш ва транспортда ташишда тежамкорлик).
  • Касалликларга системали ва контактли таъсир кўрсатади.
  • Восита фойдали микроорганизмларга салбий таъсир кўрсатмайди.

Қўллаш муддати:

Препарат экинларнинг фаол ўсув даврида зараркунандалар ривожланишининг бошланғич фазасида қўлланилса, юқори самара беради. Препаратни экин турларига қараб 2-4 марта 15 кун оралатиб қўллаш мумкин. Воситадан кўчатларни ўстиришда, чиришга қарши ишлатиш мумкин.

Таъсир қилиш механизми:

Флудоксонил қолдиқ самарали таъсир спектри кенг контактли таъсир этувчи фунгитсид ҳисобланади. Флудиоксонил, аскомисетлар, базидиомисетлар синфига мансуб ва тубан замбуруғлар қўзғатувчи муҳитни касалликлардан ҳимоя қилади. Бу восита асал ва тукли арилар учун заҳарли эмас.

Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошландан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меёрдалиги ва бир гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади. Ишчи эритмани пуркашда ишлов берилаётган юзага ишчи суюқликнинг бир текис тақсимланишига эришиш лозим. Бакни ярми сув билан тўлдирилади ва препаратнинг аниқ миқдори қўшилади. Ишчи эритма сарфи гектарига 400-500 литрга тенг.

Препарат самарадорлиги:

Фунгитсид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, зараркунандаларнинг экинларга келтирган зарарини олдини олиш ҳисобига, инсектитсид қўлланилмаган майдонда нисбатан 35% гача ҳосилдорлик ошиши мумкин.

Хавфсизлик чоралари:

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.

Препарат 0°C дан юқори ва +30°C дан паст бўлган ҳароратда пеститсидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак. Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос бўлмаган шароитларда сақланиши ва нўтоғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания маъсул эмас.

Сарф Меъёри ва қўллаш тартиби:

Экин тури Касалликлар

Сарф меъёри

л/тонн

Қўллаш муддати Теримгача қўллаш муддати Мавсумда неча маротаба қўлланилиши
Ғўза Алтернариоз, Ризоктониоз, Илдиз чириш 1,5 Тукли чигитларни 25-30L/tonna ва механик туксизлантирилган чигитларни 15-20L/tonna препарат суспензияси билан дорилаш 1 2
Маккажўхори Фузариоз илдиз чириш 1 - - 2
Бодринг Фузариоз чириш 10ml/4L сувга Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 30 2
Қулупнай Фузариоз чириш 10ml/4litr сувга Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 30 2
Балгари Фузариоз илдиз чириши 10ml/4 литр сувга Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 30 2
Помидор Фузариоз илдиз чириш, Ризоктониоз 10ml/4 литр сувга Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 30 2

Ўхшаш маҳсулотлар