Ўзбекча
Мавжуд

Бифентраз ®

Умумий тавсифи:

Ўргимчакканага қарши курашда қўлланиладиган самарали акаритсид!

Шакли: сувли асосдаги Суспенсия консентрати.
Таъсир этувчи моддаси: 240 г/Л Бифеназат.
Хавфсизлилик даражаси: III – синфига оид (0'ртача хавфли).

Қадоғи: 1Л

Категория
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари
Тури
Инсектитсид
Экинлар
Помидор, Бодринг, Қалампир, Бақлажон, Қовун, Қовоқ, Қулупнай, Олма, Ситрус, Гуллар
Етиштириш
Иссиқхона, Очиқ дала
Штрих-код
2900100027458
510 000 сўм
АИъдан сўраш

Етказиб бериш

  • Тезкор курер (Тошкент) · фақат Тошкент шаҳриbugun · 35 000 сўм
  • BTS — эшиккача1–3 kun · 28 000 сўм
  • EMU курер1–2 kun · 34 000 сўм
  • Омбордан олиб кетишkelishiladi · бепул

Тавсиф

Умумий тавсифи:

Ўргимчакканага қарши курашда қўлланиладиган самарали акаритсид!

Шакли: сувли асосдаги Суспенсия консентрати.
Таъсир этувчи моддаси: 240 г/Л Бифеназат.
Хавфсизлилик даражаси: III – синфига оид (0'ртача хавфли).

Қадоғи: 1Л.

Қўлланилиши:

Ғўза ва сабзавотларни зараркунандалардан уйғунлашган усулда ҳимоя қилиш дастурида киритилган замонавий акаритсид. Боғларда ва дала экинларида каналарнинг барча ҳаракатчан фазалари (личинка, нимфа ва етук зот) ларга қарши қўлланилади. Препаратни экин турларига қараб 2-3 марта 10-15 кун оралатиб қўллаш мумкин.

Афзалликлари:

  • Бифеназат препарати фойдали ҳашаротлар ва йиртқич каналар ва асалариларга зарарсиздир.
  • Препарат атроф муҳитни ифлослантирмайди ва каналарга чидамлилик ҳосил қилмайди.
  • Боғларда ва дала экинларида каналарнинг барча ҳаракатчан фазалари (личинка, нимфа ва етук зот) ларга юқори самарали.
  • Самарадорлигини ҳаво ҳарорати юқори бўлганда ҳам йўқотмайди.

Таъсир қилиш механизми:

Препарат қўлланиллганда ўсимликнинг барча қисмларига бир ҳилда пуркалиш талаб этилади. Препарат каналарга бевосита таъсир этиб қолмай, балки парланиш орқали ҳам таъсир этади. Препарат қўлланишдан олдин қўйилган кана тухумларидан личинкаларни чиқишида ҳам таъсир этади, унинг самарадорлиги жойнинг шароитига боғлиқ ҳолда 2-3 ҳафтагача давом этади. Препаратнинг самарадорлигини ҳаво ҳарорати юқори бўлганда ҳам йўқотмайди.

Бошқа препаратлар билан қўлланилиши:

Бошқа препаратлар билан биргаликда қўллаш мумкин.

Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошланфан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади. Ишчи эритмани пуркашда ишлов берилаётган юзага ишчи суюқликнинг бир текис тақсимланишига эришиш лозим. Бакни ярми сув билан тўлдирилади ва препаратнинг аниқ миқдори қўшилади. Ишчи эритма сарфи гектарига 400-500 литр ишлатилади.

Препарат самарадорлиги:

Инсектитсид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, зараркунандаларнинг экинларга келтирган зарарини олдини олиш ҳисобига, гербитсид қўлланилмаган майдонда нисбатан 20-30% гача ҳосил қўшилиши мумкин.

Хавфсизлик чоралари:

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.

Препарат 0°C дан юқори ва +30°C дан паст бўлган ҳароратда пеститсидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак. Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос бўлмаган шароитларда сақланиши ва нўтоғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания маъсул эмас.

Сарф Меъёри ва қўллаш тартиби:

Экин Тури Зараркунандалар

Сарф Меъёри

л/га

Қўллаш муддати Ҳосил йиғишгача қанча қолганда ишлов тугалланади (кун) Мавсумда неча маротаба қўлланиши
Помидор Ўргимчаккана 4-0.6 Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади 20 2

Ўхшаш маҳсулотлар